Хитой Молия вазири Мирзиёевга Си Цзиньпиннинг саломини етказди
Жамият
−
25 Сентябрь
2038Самарқанд шаҳрида ўтаётган ОИИБ Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 25 сентябрь куни Хитой Молия вазири Лань Фоанни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Хитой Молия вазири Ўзбекистон раҳбарига Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
"Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги барча шароитларда стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни олий даражадаги келишувларга мувофиқ кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди", дейилади хабарда.
Шунингдек, Хитойнинг етакчи банк-молия институтлари билан шерикликни мустаҳкамлаш, устувор инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Маълумот учун, 25-26 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилар кенгаши IX йиллик йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Икки кунлик саммитда 100 дан ортиқ мамлакатдан юқори даражали делегациялар, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва бошқа халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари, етакчи хорижий компанияларнинг бошқарувчилари ва нуфузли экспертлар, жами 2 мингга яқин иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Шавкат Мирзиёев мазкур йиғилишнинг очилиш сессиясида қатнашган ва йирик минтақавий инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга бўлган эҳтиёж ошиб бораётганига эътибор қаратиб, “Хитой - Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли қурилиши бунинг ёрқин мисоли эканини айтганди.
LiveБарчаси