Хитой миллий терма жамоаси хорижлик ўйинчиларни чорлаяпти
Спорт
−
24 Август 2019
3952"Гуанжоу Эвергранд"нинг бразилиялик форварди Элкесон Хитой терма жамоасида ўйнаш имкониятига эга бўлди.
Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига қадар яна 8 ўйинчи Хитой терма жамоасига жалб қилиниши кутилмоқда.
Ҳозирда "Гуанжоу Эвергранд"да ўйнаётган британиялик ҳимоячи Тайас Браунинг ҳам миллий терма жамоага чақирилиши кўзда тутилган.
Хитой футбол федерацияси президенти Чэн Сююан жамоа Қатардаги мусобақагача кучайтирилишини, аммо келажакда Хитой чет эллик ўйинчиларга таяниб қолмаслигини айтиб ўтди.
Хитой футболининг жаҳон ареналаридаги энг катта ютуғи 2002 йилдаги жаҳон чемпионатида қатнашганидир. Ўшанда хитойликлар гуруҳ босқичидаги барча ўйинларда мағлуб бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь