Хитой мегалойиҳа доирасида Россияга пул ажратишни тўхтатди – FT

Олам 10897
image
-

Хитой “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси доирасида Россияга сармоя киритишни нолга туширди. Бу ҳақда Шанхайдаги Фудан университети қошидаги Яшил молия ва тараққиёт маркази ҳисоботига таяниб “Financial Times” хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, ташаббуснинг асосий лойиҳалари ҳозир Яқин Шарқ минтақасида жамланган. Саудия Арабистони жорий йилнинг биринчи ярмида Хитойнинг энг йирик ҳамкорига айланди. Томонлар беш ярим миллиард долларлик келишувларга эришган ва 2021 йилда Хитой Ироқдаги инфратузилма лойиҳаларига ўн миллиарддан ортиқ сармоя киритган.

2013 йилда Хитой етакчиси Си Цзинпинь томонидан илгари сурилган “Бир макон, бир йўл” ташаббуси халқаро савдо ва сармоявий лойиҳаларни фаоллаштириш ва кўпроқ давлатларни жалб этиш ҳамда манфаатдор мамлакатлар капиталидан фойдаланишни назарда тутади. Унга 150 та давлат қўшилган.

 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 469
Рейтинг: 3
Теглар
t
×