Хитой коронавирусга қарши “иккинчи фронт” очди

Олам

image

Хитой Халқ Республикаси коронавирусга қарши курашда "иккинчи фронт" очди. Энди шифокорлар вирусга қарши мамлакат ичида курашишдан ташқари, чет элдан келганларни ҳам кузатиб боришлари керак. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар қилди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, коронавирус тарқалган мамлакатлардан Хитой фуқароларининг қайтиши кескин кўпайган. Аллақачон баъзи мамлакатлардаги Хитой элчихоналари ва консулликлари фавқулодда режимда ишламоқда.

Хитой ҳукумати фуқароларга ўз ватанларига қайтишни тақиқлай олмайди, аммо уларга сафардан бош тортишни маслаҳат бериши мумкин. Маълумотларга кўра, "хавфли мамлакатлар”дан Пекинга кирадиган барча Хитой фуқаролари ёки чет элликлар 14 кун яшаш жойида ёки махсус меҳмонхонада бўлишларига тўғри келади.

Бугун, 4 март ҳолатига кўра дунё бўйича СOVID-19 коронавирусига чалинганлар сони 94 343 нафарга етди. Вирусга чалинганларнинг 51 316 нафари даволанди. Беморларнинг 6 782 нафари ёки 17 фоизи оғир аҳволда қоляпти. Бугунги кунда 33 023 нафар беморнинг аҳволи қониқарли.

Коронавирусдан ҳалок бўлганлар эса 3222 нафарга етди. Жанубий Корея, Италия ва Эрон Хитойдан кейин вирус энг авж олган давлатлар бўлиб турибди.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида коронавирусга чалиниш ҳолати ҳозирча аниқланмади.

Нуруллоҳ Шарипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Коронавирус

Баҳолаганлар

395

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг