Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темирйўлини қуриш қачон бошланиши аниқ бўлди

Жамият

image

Қирғизистон ҳукумати кеча 2022-2026 йилларда темир йўл транспортини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини тасдиқлади. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.

Қарор нафақат темир йўл транспорти ва инфратузилмасини келажакда ривожлантириш ва яхшилаш учун шароит яратади, балки темир йўл орқали йўловчи ва юк ташиш даражаси ва сифатини оширишга хизмат қилади.

“Темир йўл тармоғини ривожлантириш Вазирлар маҳкамасининг устувор йўналишларидан биридир. Кузда мустақиллигимиз тарихидаги энг йирик лойиҳа – Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон йўналиши бўйича темир йўл қурилишини бошлаш режалаштирилган. Бу лойиҳани қўллаб-қувватлаш зарур”, дейди Вазирлар маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров йиғилишда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

322

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг