Хитой қайта фойдаланиш мумкин бўлган космик кема яратди

Олам

image

Хитой ўзининг биринчи қайта қўлланиладиган космик кемасини ишга туширади. Бу ҳақда “The South China Morning Post” нашри хабар берди.

Хитойнинг коинотдаги биринчи фазогири Ян Ливэй космик кема келажакда станция қуриш ва Ойга қўнишда муҳим роль ўйнашини айтган.

Космик кема етти нафар экипаж аъзосини ташиш имкониятига эга. 

“Кема Ерга яқин орбитага парвоз қилиш ва коинотни чуқур ўрганиш учун мўлжалланган”, деб ёзади газета.

Қайд этилишича, кеманинг асосий қисмлари кетма-кет ўн мартагача ишлатилиши мумкин. Бу эса харажатларни сезиларли даражада камайтиради. 

Хитойнинг биринчи қайта фойдаланиладиган космик кемасининг парвози 2027 йилга мўлжалланган. 

Аввалроқ жорий йилнинг 30 май куни Хитой уч экипаж аъзоси бўлган кемани "Тяньгун" орбитал станциясига олиб чиққан эди. Улар орасида биринчи фуқаролик тайконавт, юк ташиш бўйича мутахассис Гуй Хайчао ҳам бор эди. Яқин вақтгача Хитойдан коинотга фақат ҳарбийлар жўнатилган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 14 июль куни Ҳиндистон космик агентлиги Ойга “Chandrayaan-3” ракетасини учирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой космик кема

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг