Хитой иқтисоди эпидемиядан кейин дунёда биринчи бўлиб ўса бошлади

Олам

image

Хитой иқтисодиёти коронавирус инфекцияси эпидемиясидан кейин дунёда биринчи бўлиб ўсишни бошлади. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” хабар берди.

ХХР миллий статистика бюроси маълумотига кўра, 2020 йилнинг иккинчи чорагида Хитой ялпи ички маҳсулоти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,2 фоизга ўсган.

Қишлоқ хўжалиги ва саноат чораклик энг каттак ўсишни кўрсатган. Аммо хизмат кўрсатиш соҳаси нисбатан секин ривожланган.

Чакана савдо ўтган йилгига нисбатан қисқарган бўлса-да, биринчи чоракка нисбатан тикланиш аломатларини намоён қилган.

“Reuters” сўровномасида таҳлилчилар Хитой ЯИМ чорак давомида 2,5 фоиз ўсишини тахмин қилганди.

Агентлик июнь ойида Хитой импорти 2020 йилда илк бор қурилиш материаллари ҳисобига ўсганини таъкидлаганди. Бошқа давлатларда ҳам карантин чекловларининг бекор қилиниши Хитой экспорти ўсишига ҳам туртки бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

иқтисодиёт Хитой

Баҳолаганлар

205

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг