Хитой Ғарбга қарши хавфли ҳарбий ҳаракатларни амалга оширди – Блинкен 

Олам

image

Хитой Америка ва бошқа Ғарб давлатларига қарши ҳарбий ҳаракатлар амалга оширган. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен бугун, 31 май куни Швецияга сафари давомида журналистларга берган интервьюсида сўз очди.

Блинкеннинг бундай айбловига жорий йилнинг 26 май куни Хитой қирувчи самолётининг Жанубий Хитой денгизи устида АҚШнинг RC-135 жосуслик самолёти ёнида қилган манёври сабаб бўлган. 

“Самолётларимиз халқаро ҳаво ҳудудида учиб, мунтазам операцияларни амалга ошираётган эди. Хитойлик учувчи самолётимизга жуда-жуда яқинлашиб, хавфли ҳаракатлар қилди. Сўнгги ойларда нафақат бизга, балки бошқа давлатларга қарши қаратилган бундай ҳаракатлар кетма-кетлиги ортди”, деган Блинкен.

Расмий Пекин эса мазкур ҳодисани бошқача  изоҳлаган. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мао Нинг Қўшма Штатларни мамлакат чегарасига ҳарбий техника юборишни тўхтатишга чақирган. Унинг сўзларига кўра, Вашингтон яқиндан разведка ўтказиш учун у ерга узоқ вақт давомида кемалар ва разведка самолётларини юборган. Бу эса ХХР хавфсизлиги ва суверенитетига таҳдид солган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой Пекин Блинкен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг