Хитой фуқароларини Украинани тарк этишга чақирди
Олам
−
16 Октябрь 2022
5177Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқароларини Украина ҳудудини тарк этишга чақирди. Бу ҳақда “Global Times” нашри хабар берди.
“Хитой Ташқи ишлар вазирлиги ва Хитойнинг Украинадаги элчихонаси Украинадаги Хитой фуқароларини эҳтиёт чораларини кучайтиришга ва мамлакатни тарк этишга чақирди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Украинадаги Хитой элчихонаси зарурат туғилганда эвакуацияни ташкил этишда ёрдам беришини маълум қилган.
Қайд этилишича, агар фуқаро ўз-ўзини эвакуация қилишга қарор қилса, у бу ҳақда дипломатларни хабардор қилиши керак.
Украина жамоатчилиги бу хабардан жуда ҳайрон қолган. Аҳолининг фикрича, хитойликлар "бирор нарсани билишади" ва шунинг учун шошилинч равишда мамлакатни тарк этишмоқда.
Аввалроқ, Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси ҳам вазият ўз изига тушгунига қадар, Украинага саёҳат қилишдан воз кечишга ҳамда мамлакатни тарк этишга чақирган эди.
LiveБарчаси