Хитой энг нозик масалада АҚШга норозилик билдирди

Олам 16638
image
-

Америка конгрессменларининг Тайванга ташрифи Хитой-АҚШ муносабатларининг сиёсий асосига путур етказади. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Мудофаа вазирлиги расмий вакили, катта полковник У Цянь баёнотда берди

“АҚШнинг бундай хатти-ҳаракатлари “Ягона Хитой” тамойили ва учта Хитой-АҚШ қўшма коммюникелари қоидаларини қўпол равишда бузади ва икки давлат муносабатларининг сиёсий пойдеворига жиддий зарар етказади”, дейди у.

Қайд этилишича, Хитой томони бу борада Қўшма Штатларга кескин норозилик билдирган.

Цяннинг сўзларига кўра, Хитой Халқ Озодлик Армияси Тайвань ишларига ташқаридан аралашувнинг олдини олиш ва айирмачиликка уринишларни тўхтатиш учун қатъий чоралар кўради. 

“Хитой Халқ Озодлик Армияси жангга тайёр ва мустақил Тайваннинг сиёсатига аралашишга уринишларни олдини олиш, уни бузиш режаларини бартараф этиш учун барча зарур чораларни кўради. Тайвань масаласи ҳеч қандай ташқи аралашувга тоқат қилмайди. У КХДРнинг ажралмас қисми ҳисобланади", дейди мудофаа вазирлиги вакили. 

Маълумот учун, 14 апрель куни кечқурун республикачи сенатор  Линдси Грэм бошчилигидаги АҚШ делегацияси оролга қисқа муддатли эълон қилинмаган ташриф билан келган. Бир гуруҳ сиёсатчилар, жумладан, АҚШнинг бир қанча таниқли сенаторлари Австралиядан қайтаётганда ҳарбий самолёт бортида учиб, Тайбэйда тўхтаган. Маълумотларга кўра, бугун, 15 апрель куни АҚШ расмийлари Тайвань Президенти Цай Инвэнь ва бир қатор идора раҳбарлари билан учрашади.

Қўшма Штатлар 1979 йилда Тайвань билан дипломатик алоқаларни узиб, ХХР билан муносабат ўрнатган. Вашингтон “Ягона Хитой” сиёсатини тан олган ҳолда ўзини ўзи бошқарадиган орол билан алоқаларни давом эттирмоқда ва уни қурол-яроғ билан таъминламоқда. Бу материк Хитойда норозиликларга сабаб бўлмоқда, чунки Тайвань ушбу мамлакатнинг ажралмас қисми сифатида кўрилади.

Аввалроқ, жорий йилнинг 18 март куни Хитой раҳбари Си Цзиньпин Хитой-АҚШ муносабатларига салбий таъсир кўрсатмаслик учун Тайвань масаласини тўғри ҳал қилиш кераклигини айтиб ўтганди.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 490
Рейтинг: 3
t
×