Хитой элчиси Вашингтонни Пекин билан ҳазиллашмасликка чақирди
Олам
−
13 Сентябрь
7136Хитойнинг АҚШдаги элчиси Хиэ Фенг Вашингтонни Пекин билан ҳазиллашмасликка чақирди ва “қизил” чизиқларни эслатди. Бу ҳақда “South China Morning Post” нашри хабар берди.
“У АҚШ ва Хитой ўртасидаги муносабатлардаги тўртта қизил чизиқни аниқ белгилаб берди: Тайвань, демократия, инсон ҳуқуқлари ва Хитойнинг ривожланиш эркинлиги”, дейилади хабарда.
Элчи, шунингдек, АҚШ ёндашувининг ўзи нотўғри деб ҳисоблаган яна бир қанча хусусиятларини таъкидлаган. Улар орасида муносабатларни сиёсийлаштириш, “ўз касалликларини даволовчи рецептларни бошқаларга юклаш”, миллий хавфсизлик мавзусига ҳаддан ташқари урғу бериш, ички сиёсий курашда “хитой картаси”ни ўйнаш каби масалалар бор.
“Пекин ва Вашингтон ўртасидаги можаро ҳар икки томон учун ҳам, бутун дунё учун ёмон бўлади”, дейди Хиэ Фенг.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вашингтон ва Пекин муносабатлардаги қарийб икки йиллик танаффусдан сўнг ҳарбий идоралар ўртасидаги дипломатик ҳамкорликни тиклашни бошлаётгани хабар қилинган эди.
LiveБарчаси