Хитой Трампнинг BRICS ва доллар борасидаги таҳдидларига жавоб қайтарди

Олам

image

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг дедолларизация саъй-ҳаракатларини амалга ошираётган BRICS'га аъзо давлатларга тарифлар жорий қилиш таҳдидидан сўнг, Хитой Қўшма Штатларни глобал молияни беқарорлаштириш ва доллар ҳукмронлигини геосиёсий қурол сифатида қўллашда айблади. Бу ҳақда “Newsweek” хабар берди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Линь Цзянь Дональд Трампнинг BRICS'га аъзо барча давлатлар учун 100 фоиз тариф жорий этиш ҳақидаги таҳдидларини изоҳлар экан, расмий Пекин BRICS доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда давом этишини билдирди.

Линь Цзянь BRICS мамлакатлари очиқлик, инклюзивлик, ўзаро манфаатли ҳамкорлик тарафдори экани, блоклар қарама-қаршилигида қатнашмаслиги ва учинчи томонларни нишонга олмаслигини таъкидлаган.

Трамп аввалроқ BRICS мамлакатларига таҳдид қилган эди.

“Биз бу мамлакатлардан янги BRICS валютасини яратмаслик ёки қудратли АҚШ доллари ўрнини босувчи бошқа валютани қўллаб-қувватламаслик мажбуриятини талаб қиламиз, акс ҳолда, улар 100 фоизлик тарифларга дуч келади”, деган эди Оқ уйнинг собиқ раҳбари.

Дастлаб Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африкани ўз ичига олган BRICS мамлакатлари глобал иқтисодий ўсишнинг муҳим қисмини ташкил қилади. Буюк Британиянинг Acorn Macro Consulting иқтисодий тадқиқот компанияси берган 2023 йилги ҳисоботга кўра, ушбу гуруҳ дунё аҳолисининг 40 фоиздан ортиғини ва харид қобилияти паритети бўйича жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 31,5 фоизини ташкил қилади.

BRICS 2023 йилда Эфиопия, Миср, Эрон ва Бирлашган Араб Амирликларини қўшиб кенгайтирилди. Саудия Арабистони ҳам таклиф қилинган, аммо ҳали расман гуруҳга қўшилмаган. Аргентина таклифни рад этган.

Блокда умумий валюта йўқ бўлсада, АҚШда баъзилар унинг муқобил молиявий тизимларни ривожлантириш ва савдода долларга боғлиқлигини камайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини узоқ муддатли стратегик муаммо, деб билади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путинга Қозондаги BRICS саммитида давлатлараро ассоциациянинг “рамзий банкнотаси” тақдим этилганди. Давлат раҳбари “банкнот”ни Марказий банк раҳбари Элвира Набиуллинага топширди, бироқ у  “квазимипул”ни ёқтирмаганди. Россия Президенти матбуот котибининг сўзларига кўра, “BRICS банкнотаси” йиғилишнинг россиялик иштирокчиларидан бири томонидан чоп этилган. Унинг фикрича, буни Савдо-саноат палатаси вакиллари амалга оширган бўлиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

доллар Трамп BRICS Линь Цзянь

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг