Хитой бошлаган яраштирув иш берди

Олам

image

Саудия Арабистонида Эроннинг учта дипломатик ваколатхонаси ўз фаолиятини тиклади. Бу ҳақда бугун, 1 май куни Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Носир Канани маълум қилди.

“Эроннинг Ар-Риёд ва Жиддадаги учта миссияси дастлабки босқичда иш бошлади”, дейди Эрон ТИВ вакили.

Бироқ у ваколатхоналарнинг форматига аниқлик киритмаган. Бундан олдинроқ эса мамлакат Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳийян Эрон ва Саудия Арабистони элчихоналари ва консулликлари яқин кунларда ишини қайтадан бошлашини айтган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида Теҳрон ва Ар-Риёд икки ой ичида дипломатик муносабатларни тиклаш ва элчихоналар фаолиятини тиклашга келишиб олган эди. Ўшанда икки давлат вакиллари Пекинда бир неча кун музокаралар олиб борди, натижада уч томонлама баёнот тайёрланди. Эрон ва Саудия орасидаги муносабатлар тикланишида Хитой муҳим ўрин тутди.

Ар-Риёд ва Теҳрон ўртасидаги муносабатлар 2015 йилнинг март ойида Саудия Арабистони бошчилигидаги коалициянинг Яманда “Ансор Аллоҳ” (ҳусийлар)га қарши ҳарбий амалиёти бошланиши билан кескинлашган эди. 2016 йил январида Саудия Арабистонининг Теҳрондаги элчихонаси ва унинг Машҳаддаги консулхонаси Ар-Риёдда шиа руҳонийси Шайх Нимр ан-Нимрнинг қатл этилишидан ғазабланган оломон томонидан ҳужумга учрагач, подшоҳлик Эрон республикаси билан дипломатик алоқаларини узган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Саудия Арабистони Хитой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг