Хитой билан зиддият: Ҳиндистон АҚШдан Predator дронларини сотиб олади

Олам

image

Шарқий Ладакхдаги ҳақиқий назорат линиясида (LAC) Хитой билан зиддиятларни камайтиришга қаратилган Ҳиндистоннинг ҳаракатлари ҳозиргача самара бермади. Бу ҳақда бугун, 6 июль куни “Hindustan Times” нашри ёзмоқда.

"Ладакхнинг шарқида ҳинд ва хитой қўшинлари ўртасидаги тўқнашувдан икки ой ўтгач ҳам вазият таранглигича қолмоқда. Ҳарбий ва дипломатик даражадаги ҳинд-хитой музокаралари вазиятни юмшатишга олиб келмади", деди Ҳиндистон ҳарбий доираларидаги манбалар.

Уларнинг сўзларига кўра, "қўшинларни босқичма-босқич олиб чиқиш бўйича келишувларга қарамай, улар ўз позицияларида қолишда давом этмоқда. Бу шарқий Ладакхдаги вазиятни хавфли ва олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳолга келтиради", деб ёзади нашр.

Ўтган ой Хитой Халқ озодлик армияси (ХХОА) таркибий қисмларининг тўпланишига жавобан, Ҳиндистон минтақага учта армия бўлинмаси ва иккита Т-90 танкини жойлаштирган эди. Ҳозирги пайтда Деҳли LAC зонасида ўз қўшинларининг жанговар қобилиятини ошириш мақсадида АҚШдан Predator дронларини сотиб олиш масаласини кўриб чиқмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Ҳиндистон

Баҳолаганлар

186

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг