Хитой аҳолисининг сони кескин камайиб кетди
Олам
−
17 Январь 2023
23069Хитой аҳолисининг сони 1961 йилдан бери биринчи марта тушиб кетди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Хитой аҳолисининг сони 2022 йилда 850 минг нафарга қисқарган. Бу тарихий бурилиш бўлиб, мамлакатнинг иқтисодиётига катта таъсир кўрсатади.
Шунингдек, ўтган йили Хитойда туғилиш даражасидан кўра, ўлим даражаси юқорироқни ташкил этган. Яъни мамлакатда 9,56 миллион одам туғилиб, 10,41 миллион одам вафот этган.
“Одамлар мамлакат аҳолисининг камайиши ҳақида ташвишланмаслиги керак, чунки умумий ишчи кучига бўлган талаб яна ошиб кетади”, дейилади Хитой Миллий статистика бюроси хабарида.
Маълумот учун, Хитой ҳукумати 2015 йилда 2 нафар фарзанд, 2021 йилда эса 3 нафар фарзанд кўришга рухсат берган эди. Бироқ ҳозирга келиб мамлакатда бола туғилиши ҳокимият томонидан рағбатлантирилмоқда.
Ҳозирги расмий маълумотларга кўра, Хитойда 1,4 миллиард одам яшайди.
Озода Чориева