Хитой армияси Тайвань оролини ўраб олди
Олам
−
24 Май
15871Тайвань ҳудудидаги машғулотлар давомида Хитой Қуролли кучлари ҳақиқатда оролни ўраб олди ва ҳақиқий жанговар қобилиятларни синаб кўриш учун турли сценарийларни машқ қилмоқда. Буни Хитой Халқ Озодлик Армияси Шарқий жанговар қўмондонлик зонаси ўзининг WeChat мессенжеридаги расмий аккаунтида эълон қилган машғулотларнинг интерактив харитаси тасдиқлайди.
Хитой “Қўшма қилич 2024А” машғулотларини ўтказиш учун қуруқлик қўшинлари, денгиз флоти, ҳаво кучлари, ракета кучлари ва бошқа кучларини Сзинмен, Матсу, Усююй ва Дунъин ороллари ҳудудига жойлаштирди. Бу ҳақида Хитой Халқ Озодлик Армияси (ХХҚ) Шарқий жанговар қўмондонлик зонаси ўз баёнотида эълон қилди. Қўмондонлик ўзининг мессенжеридаги расмий аккаунтида эълон қилган машғулотларнинг интерактив харитаси бу хабарни тасдиқлайди. Харита Тайван ҳудудидаги машғулотлар давомида Хитой қуролли кучлари ҳақиқатда оролни ўраб олгани ва ҳақиқий жанговар қобилиятларни синаб кўриш учун турли сценарийларни машқ қилаётганини ўзида акс эттирмоқда.
“Халқ озодлик армиясининг Шарқий жанговар қўмондонлик зонаси қуруқликдаги қўшинлар, денгиз кучлари, ҳаво кучлари, ракета кучлари ва бошқа кучларни “Қўшма Қилич 2024А” машқларини ўтказиш учун Тайвань оролининг шимоли, жануби ва шарқида, шунингдек, Цзиньмэнь, Мацзу, Уцю ва Дунъинь ороллари ҳудудига жойлаштирди”, дейилади қўмондонлик баёнотида.
Шунингдек, машғулотларнинг асосий мақсади жанговар ҳаракатлар ўтказиш учун мўлжалланган ҳудудни назоратга олиш, турли кучларнинг ўзаро таъсирини машқ қилиш ҳамда жалб этилган куч ва воситаларнинг ҳақиқий жанговар имкониятларини синовдан ўтказишдан иборатлиги қайд этилган.
“Улар Тайвань мустақиллигини тарғиб қилаётган сепаратистлар, шунингдек, ташқаридан аралашишга уринаётган кучлар учун жиддий огоҳлантириш ва жазодир”, дейилади қўмондонлик баёнотида.
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, вазиятнинг беқарорлашиши ва Тайвань бўғозидаги кескинликнинг кучайишига Тайвань маъмуриятининг янги раҳбари Лай Циндэнинг инаугурация маросимида сўзлаган нутқи сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Тайвань маъмуриятининг янги раҳбари Лай Синде инаугурацияда сўзлаган нутқида Хитойни таҳдид қилишни бас қилишга ва мустақилликни сақлаб қолиш учун “Тайвань халқининг танловини ҳурмат қилишга” чақирганди. У, шунингдек, "Хитой билан тинч мулоқотга интилишини" ва икки томонлама муносабатларни тиклашини айтди ва "Хитой Республикасидаги Тайваннинг келажаги унинг 23 миллион аҳолиси томонидан белгиланишини" таъкидлаган эди.