Хитой Аргентинани терактга йўл қўйишда айбламоқда

Олам

image

Аргентина пойтахти Буэнос-Айресдаги Хитой элчихонаси биносига автомобиль қасддан бориб урилди. Ушбу ишни қилган йигит ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Perfil” нашри ёзмоқда.

У дипломатик ваколатхона ҳудудига кириш учун эшикни синдиришга уринганини тан олди. Машинада зарарли моддалар топилмади. Аммо маҳаллий терговчиларнинг бу хулосаси ХХР элчихонаси вакилларини қониқтирмаяпти. Уларнинг тахминларига кўра, бу ерда “шахсий адоват” бўлиши мумкин.

Даслабки маълумотларга кўра, ҳодиса вақтида элчи у ерда бўлмаган.

Тахминларга кўра, 24 ёшли эркак руҳий касалликка чалинган.

Ҳозирда элчихонага кириш йўллари ёпиб қўйилди. Федерал полиция ва ўт ўчирувчилар воқеа жойида навбатчилик қилмоқда.

ХХР расмийлари ушбу воқеага ўз муносабатларини билдирар экан, жумладан, бу ҳолат теракт бўлиши мумкинлигини истисно этишмади. Хитой ташқи кузатув назорати ташкилотининг Лотин Америкаси бўлими вакили Синь Жибаонинг сўзларига кўра, Хитой барча тахминий вариантларни ўрганиб чиқади.


Мақола муаллифи

Теглар

Аргентина ХХР

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг