Хитой АҚШни Тайванга қурол етказишни тўхтатишга чақирди
Олам
−
03 Март 2023
6245Аввал хабар берганимиздек, АҚШ Давлат департаменти Тайванга 619 миллион долларлик F-16 русумли қирувчи самолёт ва бошқа тизимларни сотишга рухсат берган эди. Хитой тарафи эса АҚШнинг бу ҳаракатига кескин норозилик билдиради. Бу ҳақда бугун, 3 март куни Хитой Мудофаа вазирлиги расмий вакили Тан Кефей маълум қилди.
“Биз Хитой Тайванига қурол-аслаҳа сотилишига қатъий қаршимиз. Биз АҚШдан Тайванга қурол сотишни ва орол билан ҳарбий алоқани тўхтатишни талаб қиламиз”, дейди Тан Кефей WeChat’даги саҳифасида.
Шунингдек, у Вашингтондан Тайвань масаласига аралашиб, орол атрофидаги кескинликни кучайтиришни тўхтатишни сўраган. Тан Кефейнинг айтишича, АҚШнинг Тайванга 600 миллион доллардан ортиқ қурол етказиб бериш бўйича сўнгги режалари муносабати билан Хитой Америка томонига жиддий баёнот берган.
“Хитой халқ-озодлик армияси “мустақиллик” тарафдорларининг провокациялари ва ташқи кучлар аралашуви бўлса, ҳар доим жавоб зарба беришга тайёр. Хитой армияси миллий суверенитет ва ҳудудий яхлитликни қатъий ҳимоя қилади”, деган Мудофаа вазирлиги вакили.
Маълумот учун, АҚШ Давлат департаменти рухсат берган Тайванга қурол сотиш тўғрисидаги шартнома Конгресс томонидан тасдиқланиши керак. Қонун чиқарувчи органда шартномани тасдиқлаш ёки рад этиш учун 30 кун вақт бор.
LiveБарчаси