Хитой АҚШни Гонгконг масаласида огоҳлантирди

Олам 5505
image

Агар АҚШ Гонконг ишларига аралашишни тўхтатмаса, Хитой қатъий қарши чоралар кўришга мажбур бўлади. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Хуа Чунин Хитой ҳукумати Гонконг қонунчилик кенгашининг тўрт нафар мухолифат аъзоси билан боғлиқ қарор туфайли Қўшма Штатларнинг 10 дан ортиқ расмийларига қарши санкциялар тайёрлаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

“Сиз айтаётган санкциялар қўлланилиши ҳақидаги қарор ҳали қабул қилинмаган. Агар бу маълумотлар тўғри бўлиб чиқса, унда ушбу масала бўйича Хитойнинг позициясини оммага тақдим этишингиз мумкин”, дейди Хуа Чунин журналистларнинг хабарларга изоҳ бериш ҳақидаги илтимосига жавобан. 

Чуниннинг таъкидлашича, Хитой АҚШнинг мамлакат ички ишларига аралашиши ва Гонконг баҳонасида Хитой расмийларига қарши санкциялар қўллашига қатъиян қарши чиқади ва қоралайди.

“Биз Қўшма Штатларни Гонконг ва Хитой ички ишларига аралашишни тўхтатишга ҳамда нотўғри йўлдан юз буришга чақирамиз. Агар АҚШ нотўғри йўлида давом этса, Хитой миллий суверенитет ва хавфсизликни ҳимоя қилиш, шунингдек Хитой фуқароларининг қонуний ҳуқуқлари, манфаатларини ҳимоя қилиш учун қатъий кескин қарши чораларни кўради”, дея хулоса қилди у.

Дипломатнинг таъкидлашича, Гонконг Хитойнинг ажралмас қисми ва ушбу ҳудуд ишлари ташқи аралашувга тоқат қилмайдиган Хитойнинг ички ишидир.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 179
Рейтинг: 3
t
×