Хитой 18 ёшга тўлмаганларга мобил интернетдан фойдаланишни чекламоқчи

Олам

image

Хитой ҳукумати вояга етмаганлар учун мобил интернетга уланган смартфонлардан фойдаланишни чеклайди. Бу ҳақда мамлакат Интернет-ахборот давлат департаменти хабар қилди.

Қайд этилишича, 18 ёшгача бўлган Хитой аҳолисига соат 22:00 дан 06:00 гача мобил интернетга кириш тақиқланади. Саккиз ёшгача бўлган болаларга кунига атиги 40 дақиқа смартфондан фойдаланишга рухсат берилади. 16-17 ёшли ўсмирларга эса фақатгина смартфонлардан максимал икки соат фойдаланишга рухсат бериладиган бўлди.

Департамент томонидан тасдиқланган тегишли қоидалар 2023 йил 2 сентябрдан кучга кириши белгиланган.

Тушунтирилишича, инновациялар хитойликларнинг ёш авлоди орасида интернетга қарамлик даражасини пасайтириш ва қулай тармоқ муҳитини яратиш учун мўлжалланган.

Чекловларга риоя этилишини назорат қилиш масъулияти мобил интернетни ва болалар смартфонларидаги индивидуал иловаларни ёқиш ва ўчириш имконини берувчи ақлли терминалларга эга бўлган ота-оналарга юкланади.  Департамент пресс-релизида ақлли терминаллар турли четлаб ўтиш усулларидан ҳимояланган бўлиши кераклиги айтилган.

Маълумот ўрнида, Хитой ҳукумати 2021 йилдаёқ болалар ва ўсмирларнинг видео ўйинларга киришини чеклаб қўйганди. Кейин фақат дам олиш кунлари соат 15:00 гача ўйнашга рухсат берувчи нормалар жорий этилди.

Бундан ташқари, Douyin портали (TikTok’нинг хитойча версияси) маъмурияти Хитой Коммунистик партияси талабига кўра, 14 ёшгача бўлган фойдаланувчилар учун чекловлар жорий қилди. Энди улар иловада 40 дақиқадан кўпроқ вақт ўтказа олмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой интернет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made