Хитой ҳеч қачон бефарқ қолмайди – Пекин Пелоси Тайванга борганига норозилик билдирди
Олам
−
03 Август 2022
9464Бугун, 3 август куни тунда АҚШнинг Пекиндаги элчиси Николас Бернс Хитой Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Хитой ТИВ раҳбарининг ўринбосари Се Фэн элчига Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг Тайванга ташрифи юзасидан норозилик билдирган. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси маълум қилган.
“Бу ҳаракатлар ўта ёмон характерга эга эди, оқибатлари жуда оғир бўлади. Хитой ҳеч қачон қачон бунга бефарқ бўлиб қолмайди”, дейди Фэн.
Хитой Ташқи ишлар вазири ўринбосари АҚШдан “Пелосининг Тайванга эълон қилинмаган ташрифининг салбий таъсирини бартараф этиш учун самарали чоралар кўришни” талаб қилган, шунингдек Вашингтон провокацияларни тўхтатиб, оролнинг мустақиллик тарафдори кучларини қўллаб-қувватлашни тўхтатиши кераклигини таъкидлаган.
Нэнси Пелоси кеча, 2 август куни кечқурун Тайпейнинг Соншан аэропортига етиб келди, бу АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикерининг 1997 йилдан бери оролга қилган илк сафари бўлди.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги сиёсатчининг ташрифига кескин норозилик билдирди ва уни қоралади. Унинг сафари “Ягона Хитой” тамойили ва учта Хитой-АҚШ коммюникелари қоидаларини жиддий равишда бузади. Пекин, шунингдек, Вашингтонни Хитойни назорат қилиш учун Тайвандан фойдаланишни тўхтатишга чақирди. Бундан ташқари, дипломатик департамент мамлакат суверенитетини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўришига ишонтирди.
Оқ уйнинг фикрича, Пелосининг Тайванга ташрифи Хитой суверенитетини бузмаган, АҚШ маъмурияти эса “ўзини қўрқитишга йўл қўймаслигига” ишонтирган. Америка расмийлари минтақада кескинликнинг кучайишига ҳеч қандай сабаб йўқлигини таъкидламоқда.
Кремль Пелосининг сафарини минтақадаги кескинликни кучайтирувчи провокация деб атади. Президент матбуот котиби Дмитрий Песков дунёнинг барча давлатлари буни қайд этаётганига эътибор қаратди ва Россиянинг Хитой билан бирдамлигини қайд этди.
LiveБарчаси