Херсонда кечаю кундуз комендантлик соати эълон қилинди

Олам 5947
image

Украинанинг Россия томонидан босиб олинган Херсон шаҳрида кечаю кундуз комендантлик соати жорий этилди. Бу ҳақда вилоятнинг оккупацион маъмурияти раҳбари ўринбосари Кирилл Стремоусов видеомурожаатида маълум қилди.

“Херсон шаҳрида комендантлик соати эълон қилинди, у 24 соат – кечаю-кундуз давом этади. Фақат шаҳримизни ҳимоя қилишимиз учун”, деган у.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин шаҳар аҳолисини уруш зонасидан олиб чиқиш бўйича кўрсатма берган эди.

Стремоусов бир кун аввал кейинги бир ярим-икки ҳафта ичида фронтнинг бу қисмида тўқнашувлар кучайиши мумкинлигини айтганди. Шу билан бирга, ҳозиргача Украина Қуролли Кучларининг мудофаа чизиғини бузиб ўтишга бўлган барча уринишлари қайтарилган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 271
Рейтинг: 2.9
t
×