Хайриддин Султон Ўзбекистон халқ ёзувчиси бўлди
Жамият
−
19 Январь 4151 2 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг маслаҳатчиси – спичрайтери Хайриддин Мадриддинович Султоновга “Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси” фахрий унвони берилди. Бу ҳақда бугун, 19 январь куни Ўзбекистон Президентининг тегишли фармони имзоланди.
Унга “Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси” фахрий унвони давлат идораларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, миллий адабиёт ва маданият ривожига қўшган улкан ҳиссаси, ўзининг бетакрор истеъдоди, серқирра ижодий фаолияти билан халқ бадиий тафаккури, маънавий-интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, ўзбек адабиёти хазинасини тарихий ва замонавий мавзудаги ёрқин асарлар билан бойитиш, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятини аҳоли ўртасида тарғиб этиш, ёш авлодни ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги катта хизматлари, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки ҳамда таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан берилган.
Маълумот учун, Хайриддин Султонов 1956 йил 15 январь куни Тошкент вилоятининг Қибрай тумани Тузел қишлоғида туғилган. 1963-1973 йилларда Паркентдаги ўрта мактабда ўқиган. 1973 йилда Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетига ўгишга кириб, 1978 йилда тугатган. 1974–1980 йилларда “Гулистон”, 1982-1985 йилларда ,“Ёшлик” журналларида, 1980-1982 , 1985–1993 йиллар орасида Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида турли лавозимларда ишлаган.
Хайриддин Султонов 1996 йил “Шуҳрат” медали, 2003 йил “Меҳнат шуҳрати” ордени, 2006 йил “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” унвони ҳамда 2016 йил “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланган.
Live
Барчаси