Хави ва унинг рафиқаси 1 миллион евро хайрия қилди
Спорт
−
04 апрел 2020 8448 1 дақиқа
Каталониянинг “Барселона” клуби собиқ футболчиси Хави ва унинг рафиқаси Нурия Куниллера коронавирус пандемиясига қарши курашиш учун Барселона шифохонасига 1 миллион евро ҳайрия қилди.
Бундан аввал Хавининг собиқ жамоадоши Лионель Месси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола COVID-19 вирусига қарши курашиш учун 1 миллион евродан ҳайрия қилган эди.
Маълумот ўрнида, айни дамда Испанияда 124 мингдан зиён инсон коронавирус инфекциясини юқтириб олган. Ушбу давлатда вафот этганлар 11 мингдан кўпроқ кишини ташкил этяпти.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда коронавирус юқтириб олган инсонлар сони 1 133 373 нафарни ташкил этяпти. 60 375 одам ушбу касаллик қурбони бўлди. 235 999 нафар инсон коронавирусдан буткул соғайиб кетган.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август