Харьковда она ўғлини сафарбарликдан қутқаришга уринаётган пайтда вафот этди (видео)

Олам

image

Украинанинг Харьков вилояти Мерефа шаҳрида она сафарбар қилинган ўғлини тўхтатишга ва сафарбарликдан олиб қолишга ҳаракат қилди ва сал ўтиб вафот этди. Бу ҳақда “Strana.ua” хабар берди.

“Харьков яқинидаги Мерефа шаҳрида бир аёл мажбуран сафарбар қилинган ўғлини олиб қолиш учун микроавтобусга етиб олишга уринаётганда ҳалок бўлди”, дейилади хабарда.

Эълон қилинган видеода аёл танаси билан микроавтобусни тўсмоқчи бўлганини кўриш мумкин. Кейин ҳудудий чақирув маркази ходими аёлни транспорт воситасидан узоқлаштирган, шундан сўнг микроавтобус юриб кетган ва аёл ерга қулаган.

Нашрнинг ёзишича, у тез ёрдам машинасида вафот этган, бироқ ўлимнинг расмий сабаби аниқланмаган.

Украинадаги кучли сафарбарлик видеолари интернетда кенг тарқалмоқда. РИА Новости’нинг ёзишича, ҳарбий комиссарлик вакиллари эркакларни микроавтобусларда олиб кетади, кўпинча уларни калтаклаб, уларга нисбатан куч ишлатади.

Олий Раданинг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Дмитрий Лубинецнинг маълум қилишича, ҳарбий рўйхатга олиш ва комиссарлик ходимлари томонидан ҳуқуқбузарликлар кенг тарқалган. Унинг сўзларига кўра, зўравонлик ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилишнинг очиқ кўринишлари қайд этилмоқда, фуқароларни ушлаш учун ҳарбий хизматчиларни калтаклаш, автомашиналар билан уриб юбориш, йўл-транспорт ҳодисаларини келтириб чиқариш ҳолатлари кам учрайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Хавфсизлик хизмати ва Давлат тергов бюроси Харьков вилояти мудофаасига масъул бўлган уч нафар юқори мартабали украиналик зобитни ҳибсга олганди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Украина-Россия Харьков сафарбарлик чақируви

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг