Ханчжоу-2022. Бугун футбол бўйича Ўзбекистон ва Гонконг жамоалари баҳслашади
Спорт
−
22 Сентябрь 2023
5751Хитойнинг Ханчжоу шаҳри мезбонлигида ХIХ Осиё ўйинлари старт олмоқда. Ҳали мусобақанинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмасидан, 22 сентябрь куни бир неча спорт турларидаги беллашувлар бошланди.
Жумладан, бугун, Ўзбекистон вақти билан 16:30 да футбол бўйича Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзолари мусобақадаги иштирокини бошлайди. Тимур Кападзе шогирдларига айнан 9 сентябрь куни 10:0 га ютқазган Гонконг термаси рақиблик қилади.
Аҳамиятлиси Ўзбекистон ва Гонконг футболчилари ўртасидаги баҳсда қандай ҳисоб қайд этилмасин, уларнинг ҳар иккаласи гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтиб олади. Бунда фақат қайси жамоа 1-ўрин билан кейинги босқичга чиқишини ҳал қилиш қолган холос.
Гап шундаки, дастлаб Ўзбекистон гуруҳда Афғонистон, Гонконг ва Сурия вакиллари билан ўйнаши керак эди, бироқ Афғонистон ва Сурия мусобақада иштирок этмаслигини маълум қилди. Шу сабабли Ўзбекистон ва Гонконг терма жамоалари иккита ўйин орқали гуруҳдаги ғолибни аниқлаб оладиган бўлди.
Ушбу ўйинларнинг дастлабкиси бугун “SC Sports Centre Stadium” стадионида ўтказилади, иккинчи ўйин эса 25 сентябрда бўлиб ўтади.
Маълумот учун, мазкур жамоалар Осиё ўйинларида бунга қадар 4 бор учрашган. 1994 йилги ўйинларда Ўзбекистон Гонконгни 1:0 кўринишида ютган бўлса, 2010 йилда Гонконг шу ҳисобда ғалабага эришган. 2014 йилда дуранг, 2018 йилги Осиё ўйинларида эса Ўзбекистон 3:0 кўринишида ғолиб чиққан.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь