Чимаевнинг кейинги рақиби кимлиги айтилди

Спорт

image

UFC'нинг ярим ўрта вазн тоифасида шиддат билан одимлаётган, швейцариялик Ҳамзат Чимаев ва афсонавий Нейт Диас беллашуви жорий йилнинг 10 сентябрь куни Лас-Вегасда (АҚШ) бўлиб ўтадиган UFC 279 турнирининг асосий жанги бўлади. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.

Манбага кўра, томонлар жанг учун шартномаларни ҳали имзоланмаган. Бироқ UFC бош тижорат директори Хантер Кэмпбеллнинг хабар беришича, ҳар икки жангчи ҳам баҳсга оғзаки розилик берган.

Маълумот учун, Диас охирги жангини 2021 йилнинг ёзида Леон Эдвардсга қарши ўтказиб, мағлубиятга учраган эди. Чимаев эса 2022 йилнинг апрелида Гильберт Бёрнс билан қийин кечган жангни ўз фойдасига ҳал қилганди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг