ХАМАС исроиллик ҳарбийларни аёллар ёрдамида алдамоқчи бўлди

Олам 4055
image

Исроил армияси Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати томонидан уюштирилган кибер ҳужумнинг олдини олди. Хакерлар чирой қизларнинг суратлари жойлаштирилган ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлар орқали Исроил аскарлари телефонига киришга ҳаракат қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Таъкидланганишича, фаластинликлар исроиллик ҳарбийларнинг телефонига жосуслик вирусини киритишга ҳаракат қилган. Хакерлар ижтимоий тармоқларда қизлар ниқоби остида зарарли дастурни юклаб олишни таклиф қилган.

Исроил армиясининг матбуот хизмати раҳбари Йонатан Конрикуснинг сўзларига кўра, ХАМАС илк марта ҳарбийлар билан гаплашишлари ёки уларга аудиохабарлар юбориш мақсадида аёлларнинг овозларидан фойдаланган.

Исроил армиясининг қайд этишича, айғоқчи дастурда масофадан суратга тушириш имконияти бўлган. Кибер ҳужум даф этилган.

 

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 156
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×