Халқ таълими вазири ўринбосари дарсликлардаги хатолар бўйича изоҳ берди

Жамият

image

Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаевнинг маълумот беришича, бу йил илк бор дарсликларнинг энг катта харажат кетадиган чоп этиш қисми очиқ тендер асосида амалга оширилади. 

“30 миллиондан ортиқ тираждаги чоп этиладиган дарсликлар давлат харидлар портали орқали расман очиқ тендерга қўйилади. Тендерда ғолиб бўлган ҳам хусусий, ҳам давлат босмахоналари айнан вазирлик айтган шакл, формат, қоғоз талаблари асосида дарсликларни чоп этиб беришади”, дейди Усмон Шарифхўжаев.

Дарсликлар — ижара асосида берилади. Яъни, бир марта чоп этилган дарсликлардан бир неча йил давомида фойдаланилади.

Вазир ўринбосари бугун ижтимоий тармоқларда дарсликлар билан боғлиқ кўтарилаётган масалаларга ҳам тўхталган.

“Ўша дарсликларни олиб, чоп этилган санасига қарайдиган бўлсак, у 2017 йилда, 2018 йилларда чоп этилганини кўриш мумкин. Бир йилда 600 мингдан ортиқ тиражда дарсликлар чоп этилади. Хатога йўл қўйилган бўлса, масъулга нисбатан чора кўрилади, бироқ тўлиқ тиражни қайта чоп этиш имкони деярли йўқ. Ҳар йили ўша дарсликка дуч келган ота-оналар ўша хатоларни қайта-қайта тармоққа қўймоқдалар”, дейди Шарифхўжаев.

Таъкидланишича, дарсликлар бўйича катта ишлар бошланган. Жумладан, бу йил янги миллий ўқув дастурига мос равишда, дарсликлар тўлиқ янгиланмоқда


Мақола муаллифи

Теглар

дарслик

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг