“Халқ сўзи” мухбири ва яна уч қурбон: ЙТҲга ҳайдовчининг ухлаб қолиши сабаб бўлган

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Хоразмда салонида “Халқ сўзи” газетаси мухбири ва яна уч йўловчи бўлган автомобиль йўл-транспорт ҳодисасига учраб, ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди

Хоразм вилояти ИИБ Матбуот хизмати томонидан эълон қилинган лаҳвада таъкидланишича, автоҳалокатга автомобиль ҳайдовчисининг ухлаб қолиши сабаб бўлган.

Мазкур йўл транспорт ҳодисаси жорий йилнинг 19 сентябрь куни соат 23:35 да Хоразм вилояти, Тупроққалъа тумани, Саримой қишлоғи ҳудудидан ўтган А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 493-километрида юз берган. Ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган А.М. бошқарувидаги Tacuma русумли ҳамда ҳайдовчи, 1970 йилда туғилган Б.М. бошқарувида бўлган Isuzu русумли автомобиллари тўқнашган.

Оқибатда Tacuma русумли автомобиль ҳайдовчиси А.М. ҳодиса жойида, ушбу автомобиль йўловчилари С.М. шифохонага олиб кетилаётганда, Р.Ж. ва А.Қ. шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тупроққалъа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

269

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг