Халққа “замбаракнинг ўқи”. Самарқандда ҳам кўмир ўғирланди

3-саҳифа

image

“Кўмир таъминот” масъулияти чекланган жамиятининг Самарқанд вилоят филиали тасарруфидаги ҳудудий кўмир омборларида аҳолига имтиёзли нархда тарқатишга мўлжалланган кўмир талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди. 

Аниқланишича, “Кўмир таъминот” МЧЖ Самарқанд вилоят филиали тасарруфидаги “Мароқанд” кўмир омбори мудири А.Б. куз-қиш мавсумида аҳолига имтиёзли нархда тарқатишга мўлжалланган 368,1 миллион сўмлик 1225,6 тонна кўмирни талон-торож қилган.

А.Б. бунда маҳсулотларни гўёки фуқаролар олгани тўғрисида сохта маълумотлар тайёрлаб, уларни нақд пулга сотиб юборган. Маблағларни эса ўз шахсий манфаатлари йўлида сарфлаган. 

МЧЖнинг Самарқанд вилоят филиали тасарруфидаги “Зиёвуддин” кўмир омборида содир этилган ҳолатда эса мазкур омбор мудири Ф.С. 549,5 миллион сўмлик 915,9 тонна кўмир маҳсулотларини талон-торож қилгани аниқланган.

Ушбу ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб, кўмир омбори мудирлари процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.  

“Мазкур йўналишда назорат тадбирлари давом этмоқда”, дея қўшимча қилинади Бош прокуратура хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Андижон туманида 362,3 миллион сўмлик, Булоқбоши туманида 178,3 миллион сўмлик, Жалақудуқ туманида 421,7 миллион сўмлик, Избоскан туманида 1007,9 тонна, Пахтаобод туманида эса 873,2 тонна кўмир талон-торож қилингани ҳақида хабар берилган эди

Шунингдек, Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида 623,7 тонна, Фарғона вилоятининг Бувайда туманида 413,8 миллион сўмлик 1 тонна 364,3 килограмм, Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида эса 464,6 тонна кўмир ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганди


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд талон-торож Кўмир таъминот Зиёвуддин Мароқанд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг