“Халқ банки” ходими 3,8 миллиард сўмни “туя қилди”

3-саҳифа

image

Давлат хавфсизлик хизмати “Халқ банки”нинг Ховос филиалида 3,8 миллиард сўмдан ортиқ маблағ талон-торож қилинганини аниқлади. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан акциядорлик тижорат “Халқ банки”нинг Ички аудит ҳамда Ички назорат ва комплаенс департаментлари мутахассислари ҳамкорлигида банкнинг Сирдарё вилоятидаги Ховос филиалида ноқонуний ҳолат аниқланди. 

2020-2023 йиллар давомида қалбаки ҳужжатлар расмийлаштириш ва (ёки) бирон-бир ҳужжат расмийлаштирмасдан ҳамда сохта маълумотлардан фойдаланган ҳолда жами 3 миллиард 828 миллион 400 минг сўм миқдоридаги бюджет маблағлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган.

“Ҳолат юзасидан ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли орқали талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, банкнинг Ховос филиали бир нафар масъул ходимига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг