Халқаро ўзбеклар куни белгиланиши мумкин (видео)

Жамият

image

Ўзбекистоннинг АҚШдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Фурқат Сиддиқов Халқаро ўзбеклар кунини белгилаш ташаббуси билан чиқди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу ташаббусни маъқуллади. Бу ҳақда жорий йилнинг 15 январь куни Президент раислигида ўтган Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолияти бўйича видеоселектор йиғилишида муҳокама қилинди.

Йиғилишда Фурқат Сиддиқов хориждаги ўзбекистонликлар Халқаро ўзбеклар кунини белгилаш таклифини бераётганини маълум қилган.

“Ватандошлардан бир илтимос бор эди – элчихоналар ёрдамида Халқаро ўзбеклар кунини белгилаш ва бутун дунёда шу кунни нишонлаш. Биздан шунақа илтимос қилишмоқда”, дейди Сиддиқов.

Шавкат Мирзиёев эса бу ташаббусни маъқуллаган ва буни амалга ошириш зарурлигини айтган.

“Бу тўғри таклиф. Бу ичимиздаги армонларимиздан бири. Шу кунларга келдик, буни ҳам энди қилишимиз керак”, дейди Президент.

Бундан ташқари Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчисига Нью-Йоркда ёки Вашингтонда Ўзбекистон гузарини ташкил қилиш бўйича ҳам топшириқ берди.

“Нью-Йоркда ёки Вашингтонда маҳалла гузари қураман, деб ваъда берган эдим. Шу бўйича бир тадбиркорларнинг таклифларини бериб, ўзимиздан ҳам шерик қилиб, бир яхши лойиҳа қилинглар. Ватандошларимизга бир макон қуриб берайлик. Ватандошларимизга ғурур, ифтихор бўлиши керак. Байроғимиз турадиган ошхоналар бўлиши керак, чойхоналар бўлиши керак”, дейди Президент.

Шунингдек, Ўзбекистон етакчиси мазкур ишни жорий йилда амалга ошириш кераклигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йиғилишда Фурқат Сиддиқовга АҚШдаги мавсумий ишчилар жалб қилинадиган давлатлар рўйхатига Ўзбекистонни киритиш бўйича музокаралар ўтказиш ҳам топширилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Халқаро ўзбеклар куни

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар