Халқаро суд қароридан сўнг фаластинликлар қуруқ гапни эмас, балки ҳаракатни истамоқда 

Олам

image

Исроилнинг Ғазо бўйлаб етти ойдан бери давом этиб келаётган ҳужуми туфайли ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган Салва ал-Масри БМТ Халқаро судининг Исроилга Рафаҳдаги ҳужумини тўхтатишни буюрган қарори билан унинг аҳволи енгиллашишига умид қилмаяпти. Бу ҳақда у “Reuters” билан суҳбатда сўз очди.

“Қирғин тобора кучайиб бормоқда. Улар бундай демасликлари керак, зеро уларнинг ҳаракати бошқача. Биз бу қарорлар жойларда ҳаётга татбиқ этилишини истаймиз”, дейди у Дайр ал-Балоҳдаги чодир ташқарисида очиқ оловда овқат пишираркан.

Масри уруш бошида Ғазо шимолидаги уйидан қочиб кетган. Исроил ҳужуми оқибатида тўрт марта кўчирилган фаластинлик Шабан Абдул Рауф эса Исроил ўзини халқаро қонунлардан устун қўяётганини, чунки АҚШ маъмурияти уни жазодан ҳимоя қилаётганини айтади.

“Дунё Исроил қўлида бизнинг қирғин қилинаётганимизни тўхтатишга ҳали тайёр эмас”, дейди телефон орқали боғланган Абдул Рауф.

Ўтган ҳафта Жанубий Африка адвокатлари Фаластин халқининг омон қолишини таъминлаш учун Исроилнинг Рафаҳга ҳужумларини тўхтатиш кераклигини айтиб, Халқаро суддан фавқулодда чоралар қўллашни сўради. Халқаро суд судьялари кеча, 24 май куни Исроилга Рафаҳдаги ҳужумларини тўхтатишни буюрди.

ҲАМАС Халқаро суднинг қарорини олқишлаганини айтди, бироқ бу етарли эмас, чунки Ғазо бўйлаб ва, айниқса, Ғазо шимолидаги ишғол тажовузи жуда шафқатсиз ва хавфлидир.

“Фаластинликлар урушни зудлик билан тўхтатишга муҳтож ва улар бунга эришиш учун чора кўришни хоҳлайди. Бизга декларация керак эмас”, дейди кўчирилган фаластинлик Набил Диаб. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Халқаро суд қарорига қарамай, Рафаҳга ҳужумни давом эттиришини маълум қилганди. 

Ҳабиб Жўрабоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Фаластин Исроил Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг