Халқаро қидирувдаги икки киши Польшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
3-саҳифа
−
13 Октябрь 2022
7833Интерполнинг Ўзбекистон, Украина, Польша ва Туркия Миллий марказий бюролари ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор ҳаракатлари ҳамда Ўзбекистоннинг Польша Республикасидаги элчихонаси вакилларининг бевосита ёрдами билан оғир жиноятлар содир этган икки нафар жиноятчи Тошкентга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Қидирувдагилардан бири гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноятни содир этганликда айбланган бўлиб, узоқ вақт давомида чет элда яшириниб келган ва тезкор тадбирлар натижасида украиналик ҳамкасблар томонидан ҳибсга олинган.
Ўзбекистонда Интернет платформасида жиноятчи томонидан яратилган молиявий пирамидага 2 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритган, икки мингдан ортиқ фуқарони алдаган иккинчи йирик криптофирибгар ҳам хорижий давлат ҳудудида аниқланган ва ҳибсга олинди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан экстрадиция қилиш тўғрисидаги илтимоснома тасдиқлангандан сўнг, Интерпол ММБ ходимлари ҳамроҳлигида жиноятчилар муносиб жазо олиш учун Ўзбекистонга олиб келинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь