Хакерлар Ҳиндистон Бош вазирининг Twitter саҳифасига ҳужум қилди
Олам
−
12 Декабрь 2021
3073Бугун, 12 декабрь тонгда хакерлар Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг Twitter аккаунтини бузиб кирди ва унга сохта твит жойлади. Бу ҳақда Бош вазир идораси ижтимоий тармоқда маълум қилди.
Унда айтилишича, хакерлар аккаунтни "жуда қисқа вақт давомида" назорат қилган ва Twitter дарҳол аккаунт устидан назоратни тиклаш учун барча зарур чораларни кўрган.
"Ҳолат юзасидан Twitter огоҳлантирилди ва аккаунт дарҳол ҳимояланди", дейилади идора хабарида.
Маълумотларга қараганда, Модининг аккаунти бузилиш пайтида унинг саҳифасига мамлакат Биткоин – крипто валютани қонуний тўлов воситаси сифатида қабул қилгани ҳақида сохта твит жойланган.
Шунингдек, Бош вазир идораси аккаунт бузиб кирилган вақт давомида "ҳар қандай эълон қилинган твитларга эътибор бермаслик кераклигини" таъкидлаган.
Маълумот учун, аввалроқ туркиялик хакер Трампнинг веб-сайтини бузиб,
у ерда Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған билан видеолавҳани эълон қилгани ҳақида хабар берилганди.
Озода Чориева
LiveБарчаси