Кейинги ойлар ҳал қилувчи бўлади – АҚШ расмийлари Украинадаги уруш ҳақида

Олам

image

Россия Украинадаги фронтда устунликка эришди ва уруш траекториясини ўзгартиришга тайёр. Бу ҳақда “The New York Times” мақола эълон қилди.

Қайд этилишича, журналистлар Оқ уй расмийлари ва ҳарбий экспертлар билан суҳбатлар асосида шундай хулосага келган.

NYT маълумотларига кўра, бир ярим йил аввал Оқ уй ва Пентагон Россия кучларини Украинадан тўлиқ сиқиб чиқариш мумкинми ёки йўқлигини муҳокама қилган.

“Аммо ҳозир, Россия ҳужумини ҳисобга олган ҳолда, Жо Байден маъмурияти фронтдаги истиқболлардан хавотирда. Россия муваффақиятли фойдалана олган омиллардан бири АҚШ Конгресси томонидан Украинага ҳарбий ёрдам пакетини тасдиқлашнинг кечикиши бўлди. Шу туфайли Россия артиллерия соҳасида катта устунликка эришди. Бундан ташқари, Украина ҳаво мудофааси ўртасида ўқ-дорилар тақчиллиги бор эди ва рус қўшинлари Украина позицияларига бомбалар билан эркин ҳужум қила олди”, дейилади NYT мақоласида.

Бундан ташқари, Украинага АҚШ ва бошқа НАТО давлатларидан етказиб бериладиган артиллерия ва дронлар Россиянинг электрон уруш тизимлари томонидан бостирилади.

Нашрнинг таъкидлашича, Россия баъзи ҳолларда GPS қабул қилувчиларни алдаб, HIMARS қурилмаларидан отилган Украина ракеталарини курсдан чиқариб юборган.

Фронтдаги вазиятга таъсир қилган яна бир омил Украина томонидан сафарбарлик тўғрисидаги қонунни қабул қилишнинг кечикиши эди.

Апрель ойи ўрталарида Владимир Зеленский, хусусан, муддатли ҳарбий хизмат ўрнига тинчлик даврида беш ойлик, уруш даврида эса уч ойлик асосий ҳарбий хизматни жорий қилувчи қонунни имзолади. Қонун 18 майдан кучга киради.

NYT билан суҳбатлашган айрим экспертларга кўра, Россиянинг стратегик мақсади Украина қўшинларини орқага тортиш ва бошқа жойларда фронт чизиғини заифлаштириш ва Донбасс минтақасида навбатдаги ҳужумни бошлашдир.

"Россиянинг асосий мақсади Донбасснинг қолган қисмини қайтариб олишдир", дейди Карнеги жамғармасининг катта илмий ходими Майкл Кофман.

Нашрнинг ёзишича, АҚШ Президенти Жо Байден маъмуриятида келгуси бир неча ой ҳал қилувчи бўлиши ва қайсидир нуқтада можаро томонлари сулҳ музокараларига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги туйғу кучаймоқда. Масалан, 1953 йилда Кореядаги урушни тугатган шартнома каби.

Шу билан бирга, америкалик расмийлар Ғарб қуроллари фронтга кела бошлаганида (эҳтимол июль ойида) ва Зеленский қўшинларни тўлдириш йўлини топса, вазият ўзгаришига ишонч билдирмоқда.

Майкл Кофманнинг фикрича, россиялик ҳарбийлар стратегик ташаббусга эга, бироқ “2025 йилга қадам қўйилса, имкониятлар ойнаси ёпила бошлайди”.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина уруш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made