“Кейин кеч бўлади”. Шаҳбоз Шариф дунё устига сув ёпирилишидан огоҳлантирди

Олам 43802
image

Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф иқлим ўзгаришилари мамлакатининг учдан бир қисмини сув остида қолдирган ва миллионлаб болаларнинг сув орқали юқадиган касалликларга чалинишига сабаб бўлган офат такрорланиши мумкинлиги ва бошқа мамлакатларни ҳам четлаб ўтмаслиги ҳақида огоҳлантирди. Вазир кеча, 23 сентябрь куни куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясидаги йиғилишда ҳаммаси кеч бўлмасидан ҳозир ҳаракат қилиш кераклигини айтди.

"Бир нарса аниқки, Покистонда содир бўлган воқеа Покистон билан чекланиб қолмайди. 40 кеча ва кундуз давомида содир бўлган офат, гўёки Инжилдаги сув тошқинини ёғдирди ва кўп асрлик об-ҳаво рекордларини янгилади. Фалокат ва уни қандай бошқариш кераклиги ҳақида биз эга бўлган ҳамма тасаввурларни шубҳа остига қўйди", дейди Шаҳбоз Шариф.

У июнь ойидан бери рекорд даражадаги муссон ёмғирлари ва музликларнинг эриши оқибатида юзага келган сув тошқинлари 1600 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган мамлакати дуч келаётган фалокатнинг кўлами ҳақида батафсил маълумот берди.

Шарифнинг таъкидлашича, мамлакатнинг бир қисми ҳали ҳам сув остида, инсоният азоб-уқубатлар қуршовида.

"Иқлим ўзгариши нолга тенг бўлган бу заминда 33 миллион киши, жумладан, аёллар ва болалар саломатлигига хавф юқори", дейди у.

Шунингдек, расмийлар мамлакатнинг энг оғир зарар кўрган ҳудудларида сув тошқини камайиши учун олти ойгача вақт кетиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда. Чунки сув орқали юқадиган касалликлар, жумладан, вабо ва данг иситмаси эпидемияси таҳдиди юқори.

UNICEF маълумотларига кўра, тошқиндан кейин 3,4 миллион бола тез тиббий ёрдамга муҳтож бўлган ва уларда сув билан юқадиган касалликлар, жумладан, данг иситмаси ва безгак юқтириш хавфи ошиб кетган.

"Инкор этиб бўлмайдиган ва аччиқ ҳақиқат шуки, биз бу фалокатни келтириб чиқарадиган ҳеч қандай иш қилмаганмиз", дейди у.

Сайёра ҳароратини оширувчи газларнинг 1% дан камроғи Покистон ҳиссасига тўғри келади. Европа Иттифоқи маълумотлари шуни кўрсатади, аммо глобал иқлим хавфи индексига кўра, у иқлим инқирозига учраш арафасида турган саккизинчи давлатдир.

Малакат оғир бадал тўлаяпти: нафақат инсонлар ҳаёти билан, балки вайрон бўлган мактаблар, уйлар ва кўприклар билан ҳам.

Шарифнинг сўзларига кўра, Покистондаги ҳаёт бутунлай ўзгарган ва мамлакат улар сабаб бўлмаган инқирозни енгиш йўлида ёлғиз қолиб кетишидан қўрқади. У ушбу йўқотиш ва зарарга қарши кураш йўлида ўзаро бирлашиш мутлақо ўринли эканини тушунтириб, кейин кеч бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Мамлакатнинг табиий офатларни назорат қилиш миллий бошқармасидан маълум қилишларича, ҳозиргача қайд этилган 1606 ўлим ҳолатларининг 579 нафари болалар билан боғлиқ.

Шарифнинг БМТга маълум қилишича, ҳалок бўлганлардан ташқари бир миллион уй вайрон бўлган. Шунингдек, бир миллиондан ортиқ қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари нобуд бўлган ва тўрт миллион гектар экинларни сув оқизиб кетган.

У Покистонни қайта қуришга тайёрлигини айтди. Аммо бошқа мамлакатларни келажакда бўладиган иқлим ўзгаришларига қарши курашишга тайёр туришга чақирди.

“XXI аср муаммоларини ҳал қилиш учун ХХ асрдаги муаммолардан бироз танаффус қилишимиз керак. Бугунги кунда миллий хавфсизликнинг вазифаси ўзгарди. Агар дунё раҳбарлари келишилган ҳолда умумий кун тартиби бўйича ҳаракат қилиш учун бирлашмаса, баҳслашиб уруш олиб борадиган ернинг ўзи қолмайди. Табиат бунга қарши курашади. Ва бунга инсоният дош беролмайди”, дейди Шариф

Shaxzod Nusratulloyev
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1024
Рейтинг: 3
t
×