Кетма-кет тушишдан сўнг доллар курси кўтарилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 6 июль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 64,24 сўмга ошди ва 11 973,90 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 111,62 сўмга кўтарилиб, 13 700,54 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 2,54 сўмга ошди ва 154,82 сўмни ташкил қилди.

Хитой юани 11,02 сўмга кўтарилиб, 1765,25 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 100 сўмга пасайди ва 1 млн 837 минг 800 сўмни ташкил қилди.

“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 3 июль Тошкент вақти билан соат 16:00 ҳолатига кўра, биткоин курси 10 млн 753 минг 191 сўмга ошди ва 739 млн 548 минг 264 сўм этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг