Кемеровада машҳур байкер йўлда вафот этди
Олам
−
13 Октябрь 2019
4554Кеча, 12 октябрь куни Россиянинг Кемерово вилояти губернатори кортежига ҳамроҳлик қилувчи мотоциклчи Дмитрий Иванцов йўлда тўсатдан бошқарувни йўқотди ҳамда вафот этди. Бу ҳақда МК хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Байкер губернатор Сергей Цивилев кортежига шу йилнинг 11 октябрь куни вафот этган космонавт Aлексей Леонов туғилган Листвянка қишлоғига сафари пайтида ҳамроҳлик қилган.
Мотоциклчининг жамоадоши Игор Шемчук: "Кеча, 12 октябрь куни кечқурун вилоят раҳбари Цивилев мотоциклчилар карвони билан сафардан қайтаётган эди. Дима бошқарувни йўқотди, йўлдан қолди ва йиқилди".
Хабар қилинишича, Иванцов тез ёрдам келгунча вафот этган. Мотоциклчининг ҳамкасблари у тажрибали ҳайдовчи ва соғлом турмуш тарзини олиб боришини таъкидлади.
Губернаторга ҳодиса ҳақида фақат амалдор Кемеровога қайтиб келганида хабар қилинди.
Вилоят Ҳукумати марҳумнинг оиласига ёрдам беришга ваъда берди.
Иванцов Кемеровода Карбид лақаби билан танилган эди.