Япон денгизида кема кит билан тўқнашди
Олам
−
09 Март 2019
8959Бугун, 9 март куни Япон денгизида катернинг тахминларга кўра кит билан тўқнашуви натижасида 80 нафардан ортиқ киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Kyodonews” хабар берди.
Япония соҳил қўриқлов хизмати ва маҳаллий ҳокимият маълумотига кўра, шанба куни 80 дан ортиқ киши катер Япон денгиздаги Садо оролига кетаётганда денгиз жонивори билан тўқнашувда жабрланган. Кеманинг дум қисмида 15 сантиметрли ёриқ пайдо бўлган ва сувости қанотлар зарар кўрган.
Кема Япониянинг асосий оролидаги Ниигата портидан соат 11:30 да йўлга чиққан. Унда 121 нафар йўловчи ва 4 нафар экипаж аъзоси бўлган. Ҳалокат соат 12:15 да юз берган.
Кема операторининг сўзларига кўра, тўрт кишининг жароҳати жиддий. Бироқ тўқнашув кеманинг Садо оролидаги белгиланган ерга етиб олишига тўсиқ бўлмаган.