Келишилган ўйинларда қатнашган ўзбек теннисчиси жазоланди

Спорт

image

Ўзбекистонлик теннисчи Санжар Файзиев келишилган ўйинларда қатнашгани учун 3,5 йилга теннисдан четлатилди. Бу ҳақда Халқаро теннис Fair Play агентлиги (ITIA) маълум қилди.

Манбага кўра, Файзиев теннис коррупциясига қарши курашиш дастурини бузганлик учун дисквалификация қилинган. Файзиев 5 та айблов бўйича айбдор деб топилди ва 15 минг доллар жаримага ҳам тортилди.

Спортчига белгиланган санкциялар 2023 йил 25 июлда, яъни спортчилар вақтинчалик дисквалификация қилинган санада қўлланила бошланди. Файзиев теннис ўйнаш, мураббийлик қилиш ва ҳар қандай теннис турнирларида иштирок этиш имкониятидан маҳрум этилди.

Шунингдек. ITIA'нинг маълум қилишича исроиллик спортчи Игор Смиланскийни 2 йилга дисквалификация қилинган, 21 та келишилган ўйинда қатнашганликда айбланган қозоғистонлик Тимур Хабибулин эса умрбод теннисдан четлатилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

теннис коррупция Санжар Файзиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made