Келинойисига 16 марта пичоқ урган йигит узоқ муддатга қамалди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама бўлган қайни укаси томонидан 16 марта пичоқ урилган ҳомиладор аёлнинг суд жараёни якунига етди. 

Бугун, 12 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди биносида 21 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди. У Жиноят Кодексининг бир қатор моддалари билан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Таъкидлаш жоизки, аёл ушбу мудҳиш воқеадан сўнг тирик қолди. Аёл беш соатлик жарроҳлик амалиёти аёлни ҳаётга қайтарди, мўъжиза билан она ҳам ҳомила ҳам сақлаб қолинган. Шу кунларда аёл фарзандини дунёга келтиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси пичоқланган аёлни ўз ҳимоясига олгани ҳақида хабар берган эдик. 


Мақола муаллифи

Теглар

Жиноят Хотин-қизлар қўмитаси

Баҳолаганлар

335

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг