Келиб чиқиши украиналик аёл НАТОни бошқариши мумкин

Олам

image

НАТО мамлакатлари вакиллари ташкилот Бош котиби Йенс Столтенбергнинг ўрнини эгалашга номзод қидирмоқда. Америка Қўшма Штатлари келиб чиқиши Украинага мансуб бўлган Канада Бош вазири ўринбосари ва Молия вазири Христя Фриланднинг номзодини афзал кўрмоқда. Бу ҳақда “New York Times” нашри ёзди.

Манбага кўра, муддати 2023 йил кузида тугайдиган Столтенбергдан кейин альянс раҳбари лавозимини ким эгаллаши борасида НАТО иттифоқчилари ўртасида кураш аллақачон бошланган. 

Уларнинг таъкидлашича, НАТОга ким раҳбарлик қилиши ҳақида гапиришга ҳали эрта, чунки баъзи номзодлар охир-оқибат альянснинг бошқа аъзолари томонидан тасдиқланмаслиги мумкин.

Шунга қарамай, Вашингтон Канада Бош вазири ўринбосари, аввалроқ мамлакат Ташқи ишлар вазири бўлиб ишлаган Христя Фриландни асосий номзод деб билади. Нашрнинг ёзишича, Фриланднинг афзалликлари жуда кўп: у бир нечта хорижий тилларни, жумладан, рус ва украин тилларида сўзлаша олади. У матбуот анжуманларини ўтказиш ва оммавий нутқ сўзлашни билади. Шунингдек, у бошқариш қийин бўлган идораларни назорат қилган. Бундан ташқари, Фриланд Бош котиблик лавозимини эгалласа, НАТОни бошқарган биринчи аёл ва дастлабки Канада фуқаросига айланади.

Таъкидланишича, АҚШ НАТО Бош котиблиги учун америкалик номзодни илгари сурмайди. Сабаби альянснинг Европадаги қўшинларини америкалик генерал бошқаради. Ташкилотнинг кейинги Бош котиби аёл киши бўлиши кутилмоқда. Фриланддан ташқари, НАТО Бош котиблигига Эстония Бош вазири Кая Каллас, Словакия Президенти Зузана Чапутова ва Хорватиянинг собиқ Президенти Колинда Грабар-Китарович ҳам асосий даъвогарлар сифатида эътроф этилган. Буюк Британиядан Мудофаа вазири Бен Уоллес ҳам НАТО Бош котиблигига номзод бўлиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО

Баҳолаганлар

275

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг