Келгуси ҳафта бошиданоқ ёмғирли об-ҳаво кузатилади
Жамият
−
28 Сентябрь
27953Ўзгидромет 30 сентябрь - 2 октябрь кунлари учун об-ҳаво прогнозларини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 30 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 30 сентябрда кечаси 9-14 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ, 1-2 октябрда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 30 сентябрда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 1-2 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 30 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 30 сентябрда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ, 1 октябрда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ, 2 октябрда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 30 сентябрда ва 2 октябрда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 1 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30 сентябрда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ, 1 октябрда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ, 2 октабрда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 30 сентябрда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, 1-2 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 30 сентябрда 20-25 даража иссиқ, 1 октябрда 23-28 даража, 2 октябрда 25-30 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 30 сентябрда ва 2 октабрда ёғингарчилик кутилмайди, 1 октябрда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 30 сентябрда 20-25 даража, 1-2 октябрда 22-27 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.