Келесга элтувчи асосий йўл эртадан номаълум муддатга ёпилади
Жамият
−
26 Октябрь 2020
5757Тошкент вилояти Тошкент тумани автомобиль йўлларида олиб борилаётган реконструкция ишлари муносабати билан, туман ҳокимининг қарорига асосан 27 октябрь 00:00 дан бошлаб таъмирлаш ишлари тугагунига қадар (4Р-4 "Тошкент ш. - Келес ш. - Қозоқкентсой қ. - М39 автойўли 820 км" автомобиль йўлининг 0-2 километрлари) Келес кўпригидан 9-сон умумий ўрта таълим мактаби олдигача бўлган қисмида транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўлиқ тўхтатилади.
Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу йўналишда ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик туманнинг Ҳасанбой қишлоғи ҳудудидан ўтган 4Н-699 ҳамда М.Фозилов жамоа хўжалиги ҳудудидан ўтган 4Р-4 автомобиль йўллари орқали 4К-708а автомобиль йўли орқали ташкил этилади (суратда яшил рангда).
"Ҳурматли фуқаролар! ЙПХ инспекторлари томонидан кўрсатиладиган йўналишлар бўйича ҳаракатланишга, тартиб интизом сақлаб, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшинг", дейилади хабарда.