Келаси йил ШҲТ аъзолари яна кўпаяди

Олам

image

Беларусь ва Мўғулистон келаси йили Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) қўшилади. Бу ҳақда бугун, 8 сентябрь куни Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари Руслан Сейсембаев Остона шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Кенгашининг 40-йиғилишида айтиб ўтди.

“Келгуси йилда ШҲТга аъзо бўлиш тартиб-таомилларини якунлаётган Беларусь Республикасидан тажрибали мутахассислар ишимизга қўшилиши кутилмоқда. Худди шундай ишлар Мўғулистонда ҳам олиб борилмоқда. Шу муносабат билан уч ёвуз кучлар – терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши курашда кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга туртки бериш мақсадида кенгашда иштирок этиш учун ШҲТдаги кузатувчилар вакиллари таклиф этилди”, дейди Сейсембаев. 

Унинг сўзларига кўра, ШҲТ иштирокчилари таркиби доимий равишда кенгайиб бормоқда. 

“Бу ташкилотимизнинг халқаро нуфузи муттасил ошиб бораётганидан ишончли далолат беради. Бугун Эрон Ислом Республикаси вакили ШҲТ оиласининг тўлақонли аъзоси сифатида илк бор минтақавий аксилтеррор тузилмаси кенгаши ишида иштирок этмоқда”, деган Сейсембаев.

Бугун, 8 сентябрь куни Қозоғистон раислигида Остона шаҳрида ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Кенгашининг 40-йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Учрашувда ШҲТга аъзо давлатлар хавфсизлигига таҳдид солаётган террористик, сепаратистик ва экстремистик ташкилотлар ва гуруҳларнинг ноқонуний фаолиятига биргаликда қарши курашишни мувофиқлаштиришга оид қатор масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган. Бундан ташқари, йиғилиш иштирокчилари ахборот хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини, шунингдек, ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси фаолияти доирасидаги тадбирларга тайёргарликнинг боришини кўриб чиқади.

Эслатиб ўтамиз,  жорий йилнинг 4 июль куни Ҳиндистон раислигидаги Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 23-саммитида Эрон расман ташкилотга аъзо бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ШҲТ Беларусь Мўғулистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made