Келаси ҳафта қандай об-ҳаво билан бошланиши айтилди

Бу қизиқ

image

Гидрометеорология хизмати агентлиги Ўзбекистонда декабрь ойининг навбатдаги ҳафтаси қандай об-ҳаво билан бошланишини маълум қилди. Унга кўра, 11-13 декабрь кунлари ҳудудларда қуйидагича об-ҳаво кузатилади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. 11 декабрда кечаси 7-12° совуқ, кундузи 0-5° совуқ, 12 декабрда кечаси 15-20° совуқ, кундузи 7-12° совуқ, 13 декабрда кечаси 15-20° совуқ, кундузи 5-10° совуқ бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятлари ҳаво ўзгариб туради, 11 декабрь баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор). 12-13 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12-13 декабрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11 декабрда кечаси 2° совуқ- 3° илиқ,  кундузи 1-6° илиқ, 12 декабрда кечаси 7-12° совуқ, кундузи 3-8° совуқ,  13 декабрда кечаси 7-12° совуқ, кундузи 3-8° совуқ, Навоий вилоятининг шимолида 11 декабрда кечаси 7-12° совуқ,  кундузи 0-5° совуқ, 12 декабрда кечаси 15-20° совуқ, кундузи 7-12° совуқ, 13 декабрда кечаси 15-20° совуқ, кундузи 5-10° совуқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 11 декабрь куни баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади. 12 декабрда баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин, 13 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12-13 декабрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11 декабрда кечаси 2°-3° совуқ,  кундузи 5-10° илиқ, 12 декабрда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3-8° совуқ, 13 декабрда кечаси 8-13° совуқ,  кундузи 3-8° совуқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 11 декабрь куни баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кутилади. 12-13 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11 декабрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 8-13° илиқ, 12 декабрда кечаси 1-6° совуқ, кундузи 2-7° илиқ, 13 декабрда кечаси 2-7° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 11 декабрь баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади. 12 декабрда баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин, 13 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13 декабрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11 декабрда кечаси 2° совуқ- 3° илиқ, кундузи 3-8° илиқ, 12 декабрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2° совуқ 3° илиқ, 13 декабрда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3-8° совуқ бўлади. 

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 11-12 декабрда қор ёғади, 11 декабрда баъзи жойларда кучли бўлади, 13 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11 декабрда кечаси ва кундузи 0-5° совуқ, 12-13 декабрда кечаси 10-15° совуққача пасаяди, кундузи 4-9° совуқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг