Каттақўрғонда итни уриб ўлдирган Хитой фуқароси жазоланди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда бир шахс итни темир бўлаги билан уриб ўлдиргани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолатни содир этган шахсни аниқлаш бўйича олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида у Хитой фуқароси Ҳао Сиҳуа экани аниқланган. 

Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ушбу модда билан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида – тўққиз юз минг сўм жарима жазоси тайинланган. 

Қўшма корхонанинг қолган ишчилари ва раҳбарлари билан қайта шу турдаги ҳуқуқбузарликни содир этмаслиги юзасидан таржимон хизматидан фойдаланиб профилактик ишлар олиб борилган.

Маълумот учун, хайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни уларни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қийноққа солиш ёки уларга азоб бериш – 900 минг сўмдан 1.5 млн сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Агар худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса – 1.5 нлн сўмдан 3 млн сўмгача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

435

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг