“Самарқанд вилояти ҳокимининг 2020 йил 29 октябрдаги фармойишига асосан 2020 йил 29 октябрдан Каттақўрғон тумани ҳокими вазифасини вақтинчалик бажариш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Қиличбек Раҳмонович Худайбердиев зиммасига юклатилди”, дейилган туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида.
Маълумот ўрнида туманнинг собиқ Аъзамхон Баҳромов ҳокими жорий йилнинг 19 октябрь куни 60 ёшида вафот этганди.